14:30 / 26.03.2020
4 233

Сурхондарёдаги «Дарбанд» мунтазам йўл-патрул хизмати маскани ёпилди

Сурхондарёдаги «Дарбанд» мунтазам йўл-патрул хизмати маскани ёпилди
Фото: Дарё
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 24 март кунидан бошлаб «Дарбанд» мунтазам йўл-патрул масканининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, вилоятда 23 март кунидан бошлаб йўналишли йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

«Вилоятимиз ҳудудида айни вақтда бўлиб турган бошқа вилоятдан ташриф буюрган фуқароларимизнинг яшаш манзилларига етиб олишлари ва юк транспорт воситаларининг ҳаракатланишлари бундан мустаснодир», — дейилади мурожаатда.

ЙҲХБ мавжуд карантин қоидаларини бузган фуқаролар дастлаб маъмурий, сўнгра жиноят жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилишини эслатиб ўтган. Фуқаролардан зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик, йўналишсиз таксилардан нархларни асоссиз равишда оширмаслик сўралган.

Аввалроқ Наманган шаҳрига 26 мартдан бошлаб кириш-чиқиш, шунингдек, 6 вилоят аҳолисини Тошкентга олиб борувчи Самарқанд постларида кириб-чиқиш тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёдаги «Дарбанд» мунтазам йўл-патрул хизмати маскани ёпилди