
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги рақамлардан бошқа маълумотларни очиқламаган.
Шу тариқа, 26 март давомида Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 15 нафарга ошди.
Зарарланганларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум қилинган.
Тушдан кейин зотилжам аломатлари кузатилаётган беморлар сони 13 нафар экани, 4 бемор оғир аҳволдалиги ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент ва Наманган шаҳарларидан сўнг, кун давомида Самарқанд, Бухоро, Андижон, Гулистон шаҳарлари ва Сурхондарё вилоятига кириш-чиқиш чекловлари эълон қилинди.
Айни пайтга келиб, жаҳонда COVID-19`га чалинганлар сони 520 мингдан ортди. 23600дан зиёд киши вафот этди, 123 мингдан ортиқ бемор соғайди.
Айни пайтда вирусдан энг кўп жабр чекаётган давлатлар (қавс ичида сўнгги бир суткада қайд этилган ҳолатлар):
Хитой – 81285 бемор (+67), 3287 қурбон (+6)
Италия – 80589 бемор (+6203), 8215 қурбон (+712)
АҚШ – 79082 бемор (+10871), 1143 қурбон (+116)
Испания – 56197 бемор (+6682), 4145 қурбон (+498)
Германия – 43646 (+6323), 239 қурбон (+33)
Эрон – 29406 бемор (+2389), 2234 қурбон (+157)
Франция – 29155 бемор (+3922), 1696 қурбон (+365) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар