08:08 / 27 марта 2020
3 904

Коронавирусдан даволанувчилар учун 1600та «палата» тайёр бўлди (видео)

Коронавирусдан даволанувчилар учун 1600та «палата» тайёр бўлди (видео)
Ўртасаройдаги янги тиббиёт клиникасининг даволанувчилари учун қурилган «палата»ларнинг биринчи партияси кетишга тайёр бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Контейнерларни тайёрлаш жараёнига 2 300 киши жалб қилинган бўлиб, ҳар бир контейнер уч кишига мўлжалланган. Ҳозирда 1600 та контейнердан иборат биринчи партия жўнатилишга тайёр. Битта контейнернинг ишлаб чиқарилишига тахминан 6-7 соат талаб этилади.
Контейнеры для клиники в Уртасарае

Ўртасаройдаги янги тиббиёт клиникасининг даволанувчилари учун қурилган "палата"ларнинг биринчи партияси кетишга тайёр Первая партия “палат” для пациентов будущей клиники в Уртасарае уже готова к отправке ----------------- 🛏Контейнерларни тайёрлаш жараёнига 2 300 киши жалб қилинган бўлиб, ҳар бир контейнер уч кишига мўлжалланган. Ҳозирда 1600 та контейнердан иборат биринчи партия жўнатилишга тайёр. Битта контейнернинг ишлаб чиқарилишига тахминан 6-7 соат талаб этилади. Контейнерларнинг том қисмида махсус изоляция материали ўрнатилган бўлиб, у контейнер ичида зарур микроиқлимни яратишга кўмак беради. Шунингдек уларнинг ҳар бири ҳожатхона, душ ва кондиционер билан жиҳозланган. Контейнерлар манзилга фойдаланишга тайёр ҳолатда етказилади. Фақатгина телевизорлар жойида ўрнатилади. Аҳамиятлиси шундаки, контейнерлар турли мақсадларда қўлланиш учун мос ҳолда ишлаб чиқарилмоқда ҳамда улар коронавирус инфекцияси устидан ғалаба қозонилганидан кейин ҳам ишлатилиши мумкин. Табиийки, санитар талаблар ҳам ёддан кўтарилмади: кириб-чикаётган ҳар бир автомобил иккита махсус машина ёрдамида дезинфекция қилинаяпти. Ишчилар эса тепловизорларда текширилиб, гигиена воситалари билан таъминланаяпти. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ----------------- ⚙️В процессе подготовки контейнеров задействовано 2 300 человек, а на производство одного контейнера уходит, в среднем, порядка 6-7 часов. Каждый контейнер рассчитан на трёх человек, на данный момент к отправке готова первая партия контейнеров, состоящая из 1 600 штук. На крыше контейнеров размещён специальный изоляционный материал, который помогает создавать внутри необходимый микроклимат при работе кондиционера, также внутри каждого из них есть санузел, душ и кондиционер. Контейнеры отправляются полностью готовыми для использования, только телевизоры будут устанавливаться в них на месте. Что немаловажно, контейнеры производятся так, что их можно применять в различных целях и после победы над коронавирусной инфекцией. Естественно, не забыты и санитарные правила: при въезде каждый автомобиль дезинфицируется двумя специальными машинами, а рабочие проверяются тепловизорами и обеспечиваются всеми средствами гигиены. Пресс-служба хокимията города Ташкента

Опубликовано Toshkent Shahar hokimligi/Хокимият города Ташкента Четверг, 26 марта 2020 г.

Контейнерларнинг том қисмида махсус изоляция материали ўрнатилган бўлиб, у контейнер ичида зарур микроиқлимни яратишга кўмак беради. Шунингдек уларнинг ҳар бири ҳожатхона, душ ва кондиционер билан жиҳозланган.

Контейнерлар манзилга фойдаланишга тайёр ҳолатда етказилади. Фақатгина телевизорлар жойида ўрнатилади.

Аҳамиятлиси шундаки, контейнерлар турли мақсадларда қўлланиш учун мос ҳолда ишлаб чиқарилмоқда ҳамда улар коронавирус инфекцияси устидан ғалаба қозонилганидан кейин ҳам ишлатилиши мумкин.

Табиийки, санитар талаблар ҳам ёддан кўтарилмаган: кириб-чиқаётган ҳар бир автомобил иккита махсус машина ёрдамида дезинфекция қилинмоқда. Ишчилар эса тепловизорларда текширилиб, гигиена воситалари билан таъминланаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)