17:17 / 30.03.2020
4 563

"ГАИ ходимлари тўхтатди, уларга кечаси катта йўлда нима қиляпсизлар десам, мастлигимни билиб қолишди"

"ГАИ ходимлари тўхтатди, уларга кечаси катта йўлда нима қиляпсизлар десам, мастлигимни билиб қолишди"
Қува туман маъмурий судида 2020 йил февраль ойининг “24” кунида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 131-моддаси 2-қисми билан О.М.га оид маъмурий иш материал кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар М.О. транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмасада, 2019 йил 23 декабрь куни соат 22:30да ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли давлат рақам белгиси 40 492 бўлган автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Қува тумани, Чаман қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётганида, Фарғона вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Қува туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимининг 2019 йил 23 декабрдаги хулосасига кўра алкоголь истеъмол қилганлиги ва мастлик холати тиббий гувоҳлантириш баёнига кўра, М.О.да мастлик ҳолати аниқланган.

Ҳуқуқбузар М.О. судда, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлигини, 2019 йил 23 декабрь куни дўстлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сўнг ушбу куни соат 22:00 да дадасига тегишли “Матиз” русумли автомашинани, Қува тумани, Чаман қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётганида, ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилгани, шунда у мастлиги сабабли кечаси катта кўчада нима қиляпсизлар деб айтганлигини, унинг бу ҳаракатларидан ИИБ ЙХХБ ҳодимлари уни дарҳол наркология бўлимига олиб борганлигини, шундан сўнг мастлик ҳолати аниқланганлигини, ҳозирда ҳаракатлари ноқонуний эканини тушуниб етганини, бошқа бундай ҳаракатлар содир этмаслигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд О.М.га Ўзбекистон Республикаси МЖтК 131-моддаси 2-қисми билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаб, маъмурий қамоқ ҳаражатлари учун 501.750 сўм ундирди.

Қува туман маъмурий судининг судьяси
А.Жумаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "ГАИ ходимлари тўхтатди, уларга кечаси катта йўлда нима қиляпсизлар десам, мастлигимни билиб қолишди"