10:37 / 31.03.2020
3 442

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 158тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 158тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди», дейилади вазирлик маълумотида.

Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилганди. Ўтган вақт мобайнида беморларнинг 7 нафари соғайди, 2 киши вафот этди. Даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония ҳолати кузатилмоқда. 8 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафарининг аҳволи нисбатан оғирлиги маълум қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланишнинг 785,8 мингдан ошиқ ҳолати қайд этилган, шундан 37 820 киши вафот этган, 165,6 мингдан ортиқ киши соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 158тага етди