10:59 / 31.03.2020
5 009

Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар маълум бўлди

Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар маълум бўлди
Фото: Интерфакс
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 14 968 та ҳолат аниқланди.
Ички ишлар вазирлиги ҳудудлар кесимида рақамларни келтириб ўтди.

Тошкент шаҳрида – 2 621 та ҳолат
Фарғона вилояти – 1 934
Жиззах вилояти – 1 237
Наманган вилояти – 1 167
Самарқанд вилояти – 1 558
Тошкент вилояти – 1 311
Сурхондарё вилояти – 995
Андижон вилояти – 900
Қашқадарё вилояти – 777
Бухоро вилояти – 705
Сирдарё вилояти – 593
Қорақалпоғистон Республикаси – 559
Хоразм вилояти – 370
Навоий вилояти – 241

«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 30 март куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Муқанна кўчасида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро А.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юргани аниқланиб, МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

29 март куни соат 11:00ларда фуқаро Б.Р.га Навоий вилояти, Учқудуқ тумани, «Абай» маҳалласи, Халқлар дўстлиги кўчасида тиббий ниқобсиз карантин қоидаларини бузиб ва спиртли ичимлик ичиб маст ҳолда фуқаролар тинчилигини бузгани учун МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддаси 2-қисми ҳамда 54-моддаси 1-қисмига асосан 10 сутка қамоқ жазоси берилган.

30 март куни Наманган вилояти, Уйчи тумани, «Хизиробод» маҳалласида яшовчи 1986 й.т., фуқаро А.Ю. карантинга олинган бўлса-да, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетгани аниқланиб, МЖтКнинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

29 март куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, «Маҳаллот» маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи, Қарши шаҳар, «А.Навоий» маҳалласида жойлашган компьютер ўйинлари маркази иш бошқарувчиси 1992 й.т. Э.Ғ. компьютер ўйинлари марказининг иш фаолиятини давом эттиргани аниқланиб, МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт», – дейилади Ички ишлар вазирлиги ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар маълум бўлди