
Коронавирус инфекцияси - COVID-19нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди.
Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар мамлакатимиз фуқаролари Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Шу давр мобайнида сиҳатгоҳ ва шифохонада меҳмонларга барча шароитлар яратиб берилди. Саломатликлари эса шифокорларнинг қатъий назоратида бўлди.




Жанубий Корея давлатидан Ўзбекистонга олиб келинганлар ҳудди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар вилоят вакиллари ҳам бор эди. Кеча, улар ҳам ўз манзилларига кузатилди.
Энди ҳамюртларимиз уйида карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар