date

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, 1 апрель куни коронавирус тарқалишининг олдини олишда кўмак бериш мақсадида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар қилди ЎзА.

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен — Тошкент — Термиз — Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди