date
views 3 194

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 6 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 173 бемор даволанмоқда.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги Вирусология институти клиникасида даволанаётган 90 нафар бемордан 23 нафарида пневмонения ҳолати тасдиқланган. Унинг қўшимча қилишича, беш нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи нисбатан оғирроқ деб баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тага етди