
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 190тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 176 бемор даволанмоқда.
Бундан аввалроқ Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова яна камида 10 нафар бемор тўлиқ тузалиб, уларга жавоб берилиши кутилаётгани ҳақида маълум қилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.