date

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 178 бемор даволанмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар 1 миллиондан ошди, улардан 51371 нафари ҳалок бўлган, 210 мингдан ортиқ киши тузалган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тага етди