23:53 / 03.04.2020
2 999

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 6 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда - 2-3 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 46 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.

Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков нега карантин чекловлари кучайтирилаётганига қарамай мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони ошаётганини карантинга олинганлар орасида кўпчиликда вирус аниқланаётгани билан изоҳлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тага етди