
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 241тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда - 2-4 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 60 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар