22:10 / 04.04.2020
5 667

Ким қанча хайрия қилди? — Энг фаол тадбиркорлар ва ташкилотлар номи маълум бўлди

Ким қанча хайрия қилди? — Энг фаол тадбиркорлар ва ташкилотлар номи маълум бўлди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ҳар куни ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар томонидан хайрия маҳсулотлари келиши давом этмоқда ҳамда ушбу ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда.
Бу ҳақда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

«Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ саховатпеша ташкилотлар, жумладан, «Murad buildings» компанияси томонидан 550 та 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма, «Paxta neft bazasi» МЧЖ томонидан 9 996 тонна ва «KUKMARA» МЧЖ томонидан 504 тонна ёғ, «GLOBO EXPORT COMPONE» МЧЖ томонидан 210 кг ловия, «Тадбиркор» хусусий корхонаси томонидан 2 тонна ун ва 3 тонна сабзи, «XADRA MARKET» МЧЖ томонидан 7 200 дона тухум, Сергели туман Мажбурий ижро бюроси томонидан 1 200 та тухум, 80 кг макарон, 80 кг гуруч, 80 кг шакар, 40 кг нўхат, 40 литр ёғ маҳсулоти ва 40 та товуқ, «Чортоқ» МЧЖ томонидан 26 520 дона ва «SHAFFOF» хусусий корхонаси томонидан 1 000 дона ичимлик суви ва «BEST AШANS DVP» томонидан 888 дона турли номдаги салқин ичимликлар етказиб берилди.

Шунингдек, «MEBEL HOUSE» МЧЖ томонидан 480 та болалар озуқаси, 400 та болалар таглиги, «Келес фаровон» МЧЖ томонидан 1 500 та коса, ликопча ва пиёла, 100 та чойнак тақдим этилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминлаш мақсадида турли ҳомий ташкилотлар томонидан 32 турдаги, жумладан, «Соғлом авлод» жамғармаси томонидан 5 турдаги жами 18 000 та дори воситалари, «HAVOQAND PEOPLE» МЧЖ томонидан 10 000 та ва Учтепа туман ҳокимияти томонидан 5 000 та тиббиёт ниқоби, «GREEN CITY ва BIZNING UYLAR» компанияси томонидан 10 000 та тиббиёт ниқоби ва 3 950 та антисептик воситалари, «AVERC» хусусий корхонаси томонидан 1 500 та гигиена воситалари келтирилди.

Мазкур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларига маҳалла ходимлари ва волонтёрлар ҳамкорлигида мунтазам етказиб турилмоқда.

Бугун — 4 апрель куни Бектемир туманида 55 та, Миробод туманида 62 та, Олмазор туманида 104 та, Сергели туманида 73 та, Учтепа туманида 80 та, Шайхонтоҳур туманида 112 та, Чилонзор туманида 44 та, Мирзо Улуғбек туманида 137 та, Юнусобод туманида 180 та, Яшнобод туманида 82 та, Яккасарой туманида 50 та, жами 979 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлар рўйхатлари шакллантирилди ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан ташкил этилган автомашиналарда мазкур оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Бунда шу кунга қадар қабул қилинган маҳсулотлар ҳисобидан ҳар бир оилага 2 литр ўсимлик ёғи, 2 кг гуруч, 1 кг шакар, 2 кг ун, 1 дона товуқ, 3 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг макарон тарқатилди.

Бугуннинг ўзида «Чортоқ» МЧЖ томонидан берилган минерал сувларнинг 17 340 донаси карантиндаги фуқаролар учун марказлашган ҳолда ташкил этилган озиқ-овқат омборига, 4 560 донаси «Бўстон» сиҳатгоҳига, 4 620 донаси «Ботаника» сиҳатгоҳига, «SHAFFOF» хусусий корхонаси томонидан берилган 1 000 дона ичимлик суви эса «Ўртасарой» вирусология марказига топширилди.

Марказда иш олиб бораётган Call-centre (1197 қисқа рақами)га бугун соат 17:00 га қадар аҳоли томонидан 2057 та (шу кунга қадар 4044 та) мурожаат келиб тушди ҳамда улар тегишли тартибда мутасаддиларга тақдим этиб борилмоқда.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шу кунга қадар пойтахтимиздаги 3436 та ана шу тоифадаги оилага зарур маҳсулотлар етказилди. Жумладан, Бектемир туманидаги 202 та, Миробод туманидаги 242 та, Олмазор туманидаги 341 та, Сергели туманидаги 360 та, Учтепа туманидаги 266 та, Шайхонтоҳур туманидаги 317 та, Чилонзор туманидаги 279 та, Мирзо Улуғбек туманидаги 389 та, Юнусобод туманидаги 477 та, Яшнобод туманидаги 229 та, Яккасарой туманидаги 334 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар мазкур маҳсулотлар билан таъминланди.

Қувонарлиси, бу каби ҳомийлик хайрияларини кўрсатиш истагини билдираётган ватандошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Биз халқимизга ёрдам қўлини узатаётган саховатпеша ташкилот раҳбарлари ҳамда инсонларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва кенг жамоатчилигимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз», — деди С.Боймирзаева.

Марказ аҳолининг эҳтиёжманд қатламини янада қўллаб-қувватлаш ва коронавирус эпидемияси оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳомийлик қилиш истагини билдирган шахсларни ҳамкорликка чақиришини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ким қанча хайрия қилди? — Энг фаол тадбиркорлар ва ташкилотлар номи маълум бўлди