18:40 / 06.04.2020
3 224

МИБ: хоҳ электрон, хоҳ пластик, хоҳ нақд тўланг...

МИБ: хоҳ электрон, хоҳ пластик, хоҳ нақд тўланг...
Карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш, уйдан узоқда бўлмаган масофада харидларни амалга оширишлари учун жойларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жумладан Тошкент вилоятининг 22 та туман–шаҳарларида ҳам шу каби тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам истеъмолчиларга коммунал тўловларни амалга оширишларида қулайлик яратиш учун бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Улардан бири масофавий хизмат кўрсатиш тизими, яъни @mibuzbot саҳифасини ишга тушириб, бу орқали истеъмолчиларга қарзорликларини аниқлаш ҳамда тўловларни мазкур бот ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди.

Хозирда жойларда ушбу дастур имкониятлари кенг тарғиб қилиниб ва ундан фойдаланиш учун қўлланмалар истеъмолчиларга етказилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, юқорида таъкидланган савдо ярмаркаларида ҳам МИБ Тошкент вилояти бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан сайёр кассалар ташкил этилиб, харид учун келган фуқаролар шу жойни ўзида коммунал тўловларни амалга оширмоқдалар.
Ҳозирда вилоятнинг деярли барча туман ва шаҳарларидаги савдо ярмаркаларида МИБ бўлимларининг сайёр кассалари ташкил этилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: хоҳ электрон, хоҳ пластик, хоҳ нақд тўланг...