06:47 / 08.04.2020
2 950

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 520тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 520тага етди
7 апрель кунги якуний ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 520тани ташкил этмоқда, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 7 апрелда жами 63та янги ҳолат қайд этилди.

Жами 520та ҳолатнинг ярмидан кўпи – 293таси сўнгги тўрт кун ичида аниқланди.
Айни пайтгача 30 киши соғайди. Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл (27 март) ва Тошкентда яшаган 39 ёшли эркак (28 март).

Ташқи ишлар вазирлиги 7 апрель куни берган маълумотга кўра, дунёнинг 9 мамлакатида 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус ташхиси қўйилган, улардан 3 нафари вафот этган. Учала ҳолат ҳам Нью-Йорк шаҳрида кузатилди.

Самарқанд ва Жиззахда ҳам вирус аниқланди, Бухорода беморлар сони кескин ошиб кетди

Тошкент вақти билан 8 апрелга ўтар кечаси ҳолатига кўра, дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1 млн 400 мингдан ошди. 300 мингдан кўпроқ бемор тузалди. Вирус 80 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди.

Беморларнинг 390 мингдан ортиғи АҚШда – 21 мингдан зиёд киши соғайган, 12 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди. Испанияда 140 минг аҳоли вирус юқтириб олди, улардан 43 минг киши тузалиб, 13 мингдан ортиғи вафот этди. Италияда 135 мингга яқин беморнинг 24 мингдан ортиғи соғайди, қурбонлар сони 17 мингдан зиёд.

Россияда – жами ҳолатлар 7500га яқинлашмоқда (494 киши соғайди, 58 киши вафот этди). Қозоғистонда – жами ҳолатлар 697та (51 киши соғайди, 6 киши вафот этди). Қирғизистонда – жами ҳолатлар 228та (33 киши соғайди, 4 киши вафот этди). Афғонистонда – жами ҳолатлар 423та (18 киши соғайди, 14 киши вафот этди).

Дунё миқёсида вирус юқтириб олганларнинг ўртача 5,7 фоизи вафот этмоқда. Бу – икки кун олдинги кўрсаткичдан 0,3 фоизга юқори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 520тага етди