date
views 2 516

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1054тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1054тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 56 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилганди. 13 апрель куни кунлик зарарланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа қайд этилди - 133 ҳолат.

Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1054тага етди