
Ўз-ўзини изоляция қилиш бўйида Тошкент МДҲда биринчи ўринга чиқди, деб хабар қилмоқда Koronavirus Info “Телеграм“ канали Яндексга таянган ҳолда.
“Айни вақтда МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилмоқда (4.4 балл). Ҳукумат саъй-ҳаракатлари ва фуқаролар ҳамжиҳатлиги билан деярли 100% ўз-ўзини изоляциялаш таъминланган“, — дейилган хабарда.
Яндекс изоҳига кўра, 4,4 индекси — кўчада деярли ҳеч ким йўқ деганини англатади. Ҳозир Москвада ушбу индекс 3,1 кўрсатгичга тенг, Минскда 1,6, Нур-Султонда 3,4га тенг.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар