date
views 2 616

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1300га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1300га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 61 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1275 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати аниқланди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди 167та янги ҳолат.

Шу вақтгача 99 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1300га яқинлашди