
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков 20 апрель куни соат 10:05 да «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган чиқишида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1565 нафар ҳолида сақланиб қолаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 371 киши даволанмоқда, улардан 78 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.
Жумладан, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 94 бемор даволанмоқда, уларнинг 24 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 83 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 194 бемордан 54 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 5 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Нурматовнинг маълум қилишича, 19 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус учун 11,8 мингта тест ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
19 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 75тага ошган ва 1565тага етганди. Шу вақтгача 225 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар