13:10 / 23.04.2020
3 144

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ўзгаришсиз қолмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ўзгаришсиз қолмоқда
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 23 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра 1716 нафарни ташкил этмоқда — касалланганлар сони 22 апрель соат 23:00 даги ҳолатдан бери ўзгаришсиз қолган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатилмоқда, уч беморнинг аҳволи оғир, улардан бир нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 82 бемор даволанмоқда, улардан икки икки нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида эса 152 бемор даволанмоқда, 45 нафарида пневмония кузатилмоқда; олти беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартдан буён Ўзбекистонда 450 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга олинди, етти бемор эса инфекция асоратларидан вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ўзгаришсиз қолмоқда