
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг икки ҳудудида яна 19 киши тузалгани тўғрисида хабар берди. Наманган вилоятида 14 киши, Андижон вилоятида 5 киши реабилитацияга кузатилган. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 617 нафарни ташкил этмоқда.
«Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиш билан ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.
Жумладан, бир йўла икки ҳудуддан: Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Эътиборли жиҳати, айни синовли дамларда ҳақиқий ватанпарварлик намунасини кўрсатиб, фаолият юритаётган минглаб шифокорларимиз саъй-ҳаракатларининг меваси соғайган беморлар қувончида акс этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун Ўзбекистонда жами 56 нафар бемор буткул соғайди.
24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1778тага етган, 8 киши вафот этган, 617 киши тузалган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар