Видеолавҳадан скриншот
Йигирма кун бурун блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев навбатдаги чиқишида «Солиқ қўмитасига бир гап бўлаётгани» ҳақида бонг урганди. Яъниким, қўмита сайтида Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида 1989 йилда туғилган фуқаро М.Э. ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, бунга 183 нафар ишчи(!) ёллаб ишлатаётганига оид хабарга муносабат билдириб, солиқчиларни кескин танқид қилганди.
Бугунги мураккаб шароитда Ўзбекистонда тиббий ниқоб етишмовчилиги жуда юқори бўлганлиги сабабли Ҳукумат зудликда қарор қабул қилиб, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талабини бекор қилган бир пайтда солиқ органи (тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчиларни) рағбатлантириш ўрнига бунинг тескарини қилишаётгани эътибор қаратган блогер шундай савол қўйганди: «Виждонинглар борми ўзи?»
Блогернинг чиқиши жамоатчиликнинг ҳақли эътирофига, Солиқ қўмитасининг эса эътирозига сабаб бўлганди. Мазкур воқелик ортидан ижтимоий тармоқларда Хушнуд Худойбердиевга нисбатан бошланган «ахборот ҳуружи» муваффақиятсиз якун топганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор.
Бугун маълум қилиндики, прокуратура тадбиркорнинг «бурнини қонатмабди». Аксинча, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг кўмаги билан тадбиркор фаолиятига қонуний тус берилиб, у бошлаган иш янаям кенгроқ кўламда давом этишига имконият яратилибди. Бунинг натижасида 250 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланибди.
Мана бу бошқа гап!
Блогернинг ҳақли танқиди мардларча тан олинмаган бўлсаям, ич-ичдан эътироф этилганининг ҳосиласи эмасми бу?!
Яхши ниятда иш бошлаганни жазолаб, борини мусодара қилиш ўрнига, унинг фаолиятига яқиндан ёрдам берилиши наинки тадбиркор, балки маҳаллий аҳоли ва ҳатто давлат учун фойдали эмасми?!
Воқеликка муносабат билдирар экан, блогер шундай дейди: «Айрим қонундан дарс берувчи ташкилотларга эслатма – гап қонунни бузганларга кўз юмиш ҳақида эмас, уларга ёрдам бериш ҳақида кетган эди. Чунки ҳар қандай қонун халқ фаровонлиги учун ишлаши керак!»
Балли, Хушнудбек! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади