06:25 / 27.04.2020
3 056

Алматов неча киши устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди

Алматов неча киши устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди
Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81 079 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов маълум қилди.

Алматов маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд вирусологик лабораторияларда коронавирусга ўтган куннинг ўзида 8579 та, шу вақтгача 242 536та тест ўтказилган.
Уй шароитида 62 825 нафар, стационар шароитда эса 18 254 нафар фуқаро карантинга олинган.

Шу вақтга қадар 207 336 нафар (уй шароитида 174,441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1865 нафарга етган. Шулардан 707 нафари тузалиб кетган. 8 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алматов неча киши устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди