
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 18 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 27 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1887 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.
Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни 46, 25 апрель куни эса 58 нафар кишида касаллик аниқланган.
Бу кунларда мос равишда 96, 93, 111, 60 ва 86 нафардан беморлар тузалди.
26 апрель куни эса атиги 7та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 58 киши соғайди.
Вирус тарқалишни бошлагандан буён 789 киши соғайди, 8 киши вафот этди, 1090 киши шифохоналарда қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар