
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, бугун Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Соғайганлар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Фарғонада соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.
Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 59 нафарга етди.
Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли бемор Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган шахс билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Қашқадарё вилоятида коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати қайд этилган, Чироқчи туманида 14 ёшли бола Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи қурбонига айланган амакисидан вирус юқтириб олгани маълум бўлганди. У Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ўрта оғир даражадаги ҳолатда ётқизилганди.
Вилоятда шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 5 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 900 нафарни ташкил этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар