19:19 / 29.04.2020
4 352

Чегара тўлиқ ёпилмаган, ҳар куни Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 500-600 киши кириб келмоқда

Чегара тўлиқ ёпилмаган, ҳар куни Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 500-600 киши кириб келмоқда
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Вирус қаерда, мамлакат ичидами ёки изоляцияланган жойлардами (карантин ҳудудлари)?
— Коронавирус инфекциясидан касалланиш асосан карантин муассасаларидагилар орасида учрайди. Бугунги кунда 85 минг нафар юртдошимиз карантинда. Улардан:

▪️16, 948 нафари ➖ стационар карантинда (касалхона, санатория, махсус тайёрланган жойлар),
▪️62, 408 нафари ➖ уй шароитидаги карантинда.

Шундан келиб чиқадики, коронавирус аниқланган ҳамма беморлар ҳам махсус изоляцияланган карантин ҳудудларидан эмас.

— Республикамизда коронавирус касаллиги қайд этилиши камайиб бораётгандай назаримда, бу — юртимизда пандемия тамом, тугаяпти деганими?
— Ундай дегани эмас. Вазият бирмунча юмшаётган бўлса-да, ҳали 1000 дан ортиқ бемор даволанишни давом эттираяпти, 85 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб туришибди. Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга чалинган битта одам эътиборсиз қолдирилса ва одамлар орасида юрса, бир ойда 406 та одамга касалликни юқтириши мумкин экан. Охирги беморимиз шифохонадан чиқиб кетганидан кейин 14 кун давомида янги бемор рўйхатга олинмаса, ўшанда биз хотиржам бўлсак бўлади.

— Карантинда бўлган аҳолининг сони 80-90 минг атрофида бўлиб турибди, ўзгармаяпти. Агар карантин 14 кун бўлса, бу одамлар аллақачон кузатувдан чиққан бўлишлари керак эдику, нима сабабдан уларнинг сони ўзгаришсиз турибди?
— Карантин эълон қилингандан кейин ҳам анча пайтгача ҳамюртларимиз чартер рейсларида олиб келинди. Агар Сиз чегарамиз бутунлай ёпилган, деб ўйласангиз, бу хато фикр. Негаки ҳар куни давлатимизга хориждан 500-600 фуқаро кириб келаяпти (Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон орқали). Уларнинг барчаси уюшган ҳолда карантинга жойлаштирилмоқда.

Карантин тадбирлари билан қамраб олинганлар булар кимлар:
➖ хорижий давлатлардан келиб янгидан қўшилаётганлар;
➖ касаллик чиқиши муносабати билан карантин муддати узайтирилган шахслар;
➖ беморларни даволаш жараёнида қатнашганлар,
➖ бемор ишлаган ишхонасида бирга ишловчилар,
➖ беморнинг уйида оила-аъзолари, яқин қариндошлари, мулоқотда бўлганлар,
➖ беморлар ташриф буюрган муассасалар ходимлари,
➖ эпидемик нохуш ҳудудларга бориб юк олиб келиш билан шуғулланувчи шахслар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чегара тўлиқ ёпилмаган, ҳар куни Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 500-600 киши кириб келмоқда