date
views 2 983

Наманганда тулки сотувчиси ушланди

Наманганда тулки сотувчиси ушланди
Бир муддат муқаддам ижтимоий тармоқларда тулки сотилиши ҳақида эълон берилган эди. 2020 йил 25 апрел куни ушбу эълон эгаси аниқланди ва қўлга олинди.

Тулки сотаман деб чиққан фуқаро Уйчи тумани Хизиробод МФЙ да яшовчи Хошимов Нозимжон бўлиб чиқди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси биохилмахиллик ва табиий худудлар масалалари бўйича бош мутахассиси М. Саидов ва давлат инспектори О. Болтабоевлар томонидан ҳуқуқбузардан тегишли равишда тушунтириш хати олинди, далолатномалар тўлдирилиб, чақирув хати берилди.

Бир дона тулки боласи озодликка қўйиб юборилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда тулки сотувчиси ушланди