17:05 / 01.05.2020
2 474

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1200 нафарга яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1200 нафарга яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳи соғайиб, уларга жавоб берилгани ҳақида хабар қилди.

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 25 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларни ҳудудлар кесимида олинса, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 300 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 325 нафарга етди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 364 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 380 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу вилоятда тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.

Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 21 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар 49 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам бир бемор соғайиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айлангани хабар қилинганди.
Айни вақтда шифохоналарда 884 киши даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1200 нафарга яқинлашмоқда