Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2136 тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2136 тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 59 нафар бемор соғайди.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2136 тага етди
Умуман, сўнгги 12 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 11 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган. Айни вақтгача 1278 киши касалликдан соғайган, 849 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар