Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2149 тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 13 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги 13 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 12 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.
2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган, 59 нафар бемор соғайганди. 3 май куни 31та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва жами 48 киши соғайди.
Айни вақтгача жами 1319 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, шифохоналарда 820 киши даволанмоқда.

Изоҳлар 0
…