14:30 / 04.05.2020
2 451

Навоий вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Навоий вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона ва Навоийда навбатдаги беморлар коронавирусдан буткул соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Фарғона вилоятида 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиққан. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида олинса, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 76 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 84 нафарга етди.

Бугун Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан холи ҳудудга айланди. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади.

Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

«Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан холи учинчи ҳудудга айланди. Ушбу муваффақиятда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг жами сони 1328 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоий вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди