
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар беришича “Oxiana work xususiy bandlik agentligi”, “Taraqqiyot milliy markazi xususiy bandlik agentligi”, “World work xususiy bandlik agentligi” ва “Work in World xususiy bandlik agentligi” МЧЖларга Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ушбу агентликлар фаолияти устидан шикоят аризалари келиб тушган. Мазкур агентликлар фуқароларни Германия, Чехия, Литва давлатларига ишга жойлаш учун ваъда берган, бироқ шартнома шартларини бажармаган. Шунинг учун уларнинг лицензияси бекор қилингани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар