date
views 3 494

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2298 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

6 май куни жами 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 76 киши тузалганди.
Бугун жами 65та янги ҳолат қайд этилди, 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 634 нафар бемор даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2300га яқинлашди