20:25 / 08.05.2020
4 055

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарёда яна 37 киши тузалгани ҳақида хабар берди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 37 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган 4 аёл коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касаллик юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 37 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 518 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 548 нафарга етди.
Сурхондарё вилоятида ҳам 6 нафар беморга жавоб берилди ва жам тузалганлар сони 35 нафарга етди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида яна бир бемор тузалган. 55 ёшли бу аёл Тойлоқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эндиликда вилоятда соғайганлар сони 70 нафарга етди.

Бунгача Наманганда 22, Сирдарёда 8, Андижонда 2, Бухорода 32, Хоразмда 1, Самарқандда 17 бемор - жами 82 киши тузалгани маълум қилинганди.

Бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1775 нафарга етди.
Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, шифохоналарда жами 539 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди