date
views 3 464

Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига юбормасликни тиз чўкиб сўради

Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига юбормасликни тиз чўкиб сўради
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига юбормасликни тиз чўкиб сўраган эркак акс этган видео кенг тарқалди.
Видеода Нексия-2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан машинани жарима майдончасига юбормасликни сўраётганини кўриш мумкин.

Автомобиль ёнида эвакуатор машинаси ҳам кўринган. Инспекторнинг сўзларидан ҳайдовчи йўловчиларни ташиш билан шуғуллангани учун жазоланганини билиш мумкин. Ҳайдовчи тиз чўккан ҳолда уни кечиришини сўраган. Эркак, аёли касал эканлигини ва жаримани тўлай олмаслигини айтган. Ҳозирча воқеа қаерда содир бўлгани маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига юбормасликни тиз чўкиб сўради