Қашқадарёлик шифокорларнинг карантинда тўй қилгани ўз исботини топди

1 дақиқа ўқиш3.5K
Қашқадарёлик шифокорларнинг карантинда тўй қилгани ўз исботини топди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида яшовчи шифокорларнинг карантин пайтида тўй қилгани ўз исботини топди. Қизининг тўйи учун базм уюштирган шифокор карантин қоидаларини бузишда айбланмоқда, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Мазкур ҳолат бўйича тергов ишларини олиб борган туман ИИБ ходимлари шифокорларнинг қуда бўлганини тасдиқлади.

«2020 йил 2 апрель куни Муборак туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаролар — Ш.Ж. ва З.Б.нинг никоҳи расмийлаштирилиб, никоҳ гувоҳномаси берилган. Буни нишонлашни мақсад қилган келиннинг онаси Т.Х. 14 апрель куни уйида қариндошлари билан оилавий байрам уюштирган. Бу тўпланган ҳужжатлар ва шахсларнинг кўрсатмалари орқали ўз тасдиғини топди», — дейилади туман ИИБ хулосасида.

Туман ИИБ карантин қоидаларини бузиб, қизининг тўйи муносабати билан базм уюштирган шифокор Т.Х.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, шифокорга нисбатан чора кўришни сўраб вилоят Санитария ва эпидемиология назорат маркази туман бўлимига мурожаат қилган.

Қайд этиш лозим, мазкур модда билан айбланган ва айби тасдиқланган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахслар эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, «Дарё»да Муборак туманида яшовчи шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказгани хабар қилиниб, тўйда 50 нафар меҳмон иштирок этгани айтилганди.

Туман ИИБ эса тўй бўлганини рад этиб, бу ҳақда хабар берган Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Жўраевни ёлғон ахборот тарқатишда айблаб, икки кун тергов қилганди. ИИБ даги тергов хусусида гапирган Зафар Жўраев тергов давомида оч ҳолда олиб ўтирилгани боис тоби қочиб, туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилганини, аммо шифохонада унга ёрдам кўрсатилмаганини маълум қилганди.

Таъкидлаш жоиз, ўша воқеалардан сўнг туман ҳокими Ғайрат Жовлиев ҳам ишдан олинганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?