Бухоро ва Хоразмда соғайиш кўрсаткичи юқори бўлди, энг кўп бемор Тошкент ва Самарқандда

1 дақиқа ўқиш2.8K
Бухоро ва Хоразмда соғайиш кўрсаткичи юқори бўлди, энг кўп бемор Тошкент ва Самарқандда
16 май ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2 738 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозиргача беморларнинг 2 213 нафари (80 фоизи) тузалган, 11 киши коронавирус сабаб вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ўзининг телеграм каналида коронавирус бўйича янгиланган статистикани эълон [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly90Lm1lL3NzdnV6LzE0OTA%3D]қилди[/leech]. Унда Хоразм ва Бухоро вилоятлари соғайиш бўйича юқори кўрсаткич қайд этаётгани кўринган. Бухорода 440 киши вирус юқтириб, 433 киши тузалди. Ҳозирда яна 7 киши даволанмоқда. Яъни, тузалиш кўрсаткичи 98 фоизга тенг.

Хоразмда ҳам тузалиш бўйича 98 фоизлик кўрсаткич қайд этилган. Вилоятда коронавирус юқтирган 233 фуқародан 228 нафари тузалган, 5 киши даволанмоқда. Бугун вилоятда 18 киши тузалиб, реабилитацияга юборилди. Уларнинг 5 нафаригина маҳаллий хоразмлик бўлган, қолганлар бошқа вилоятлардан.

Бугун энг кўп Тошкент (27 нафар) ва Хоразмда (18 нафар) беморлар тузалди. Жумладан, Тошкентда 4 ва 11 ёшли болалар ҳам тузалган. Самарқандда ҳам бугун 10 киши вирусдан тузалиб, реабилитацияга юборилди. Улар Оқдарё (5 нафар), Самарқанд шаҳри (3 нафар) ва Тойлоқ туманларидан (2 нафар) бўлишган. Беморлар орасида 2019 йилда туғилган чақалоқ ҳам бор.

Айни дамда ҳудудлар бўйича энг кўп беморлар Тошкент шаҳри (309 нафар) ва Самарқанд вилоятида (107) даволанмоқда. Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вирусдан ҳоли ҳудуд бўлиб турибди. Сирдарёда ҳам бемор қолмаган, чунки уларнинг барчаси Тошкентга олиб келинган.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?