
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди.
Карантин талабларидан келиб чиқиб, Рамазон ҳайити арафасида ва ҳайит кунлари бажариладиган амаллар бўйича қарорлар қабул қилинган.
Унга кўра, ўтган марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажариши тавсия қилинган.
Шунингдек, қабристон ва зиёратгоҳларга боришдан тийилиш, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ҳамда бошқа миллий урф-одатларимиз билан боғлиқ анъаналарни уяли алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш сўралган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар