
Шеробод туманидаги “Шеробод Агро Импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу йил 25 гектар ер майдонида қовуннинг Голландиядан олиб келинган мазаин ва дакара нави экилиб, парваришланди. Юқори агротехник тадбирлар натижасида айни пайтда тилими тилёрар ва харидоргир қовунлар пишиб етилди.
Бунинг натижасида эртапишар қовунлар халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда. Шу билан бирга етиштирилган бу тур маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Самадов ҳамда Шеробод тумани ҳокими Алишер Амиров қовун етиштирилган пайкалларда бўлиб, деҳқончиликда ўзлаштирилаётган истиқболли лойиҳа самаралари билан танишишди. Айтиш жоизки, келгусида туманда эртапишар қувун етиштирадиган майдонларни кенгайтириш, нафақат ички бозор, балки экспорт ҳажмини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Илҳом Раҳматов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар