11:50 / 22.05.2020
2 811

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 39 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган», дейилади вазирлик хабарида.

21 май куни жами 28та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган, шундан 20 ҳолат аҳоли орасида, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида аниқланганди.

Шунингдек, сўнгги бир кунда 35 бемор соғайди (барчаси Тошкент шаҳрида) ва шу вақтгача тузалганлар сони 2407 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатдаги шифохоналарда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 мингдан ошди