00:27 / 04.06.2020
2 671

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3843тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3843тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун 83та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, республиканинг 4 ҳудудидаги шифохоналарда жами 106 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3014 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 813 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3843тага етди