21:27 / 04.06.2020
2 507

Маҳкумларга инсонпарварлик тамойили қўлланди

Маҳкумларга инсонпарварлик тамойили қўлланди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 3-моддасида, мазкур кодекснинг принциплари қайд қилинган бўлиб, жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланишини, 7-моддасида инсонпарварлик принципи ўз аксини топган бўлиб, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Судлар биринчи навбатда халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш учун қонунчилигимизда белгилаб қўйилган инсонпарварлик приципига таянмоқда. Халқимизнинг азалий кечиримлилик ва меҳр-мурувват кўрсатиш фазилатлари амалда қўлланмоқда.
Жорий йилнинг 2 июнь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципи қўлланди.

Навбаҳор туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳида ҳисобда туриб, суд ҳукми билан тайинланган жазоларни ўтаб турган, ўз қилмишини англаб етган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган бир неча маҳкумлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаби асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Асосий мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш эканлигини ёдда тутишимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумларга инсонпарварлик тамойили қўлланди