17:32 / 05.06.2020
2 673

Алиментчи ота фарзандларига 8 миллион сўм тўлади

Алиментчи ота фарзандларига 8 миллион сўм тўлади
Бугунги кунда Бюро органлари томонидан карантин коидаларига риоя килинган холда, алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу эса самара бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2011 йил 3 мартдаги қарорига асосан Абдулла Жонибековдан ундирувчи Дилфруз Машарипова фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. А.Жонибековга карантинли даврда ҳам давлат ижрочиси томонидан мунтазам тушунтириб борилди.

Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, А.Жонибеков жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига юзага келган 8 млн сўм қарздорликни тўлаб берди. Бундан ташқари давлат ижрочиси томонидан ҳар ойда алимент маблағларини ўз вақтида тўлаб бориш лозимлиги тушунтирилди.

Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментчи ота фарзандларига 8 миллион сўм тўлади