10:43 / 06.06.2020
2 445

Навоийда 21 млн сўмлик қўйларни ўғирлаб кетган шахслар фош этилди

Навоийда 21 млн сўмлик қўйларни ўғирлаб кетган шахслар фош этилди
Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда.

Навоий вилояти Нурота туман ИИБга “Қизилча” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Н. ариза орқали мурожаат этган, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У “Қўшқудуқ” қишлоғи, “Айдаркўл” ёқасида жойлашган отаридаги ҳар бирининг бозор нархи 1 500 000 сўм миқдорида бўлган, яъни умумий қиймати 21 000 000 сўмлик 14 бош қўйларини номаълум шахслар хуфиёна тарзда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув натижаларига биноан, мазкур жиноятни 1996 йил Нурота туманида туғилган, ҳозирда “Қизилча” МФЙда истиқомат қилувчи К.Л., 1997 йил Нурота туманида туғилган, айни пайтда “Қизилча” МФЙда яшовчи Ф.М., 1986 йил Нурота туманида туғилган, тумандаги “Э.Судир” МФЙда истиқомат қилувчи З.Ш., 1980 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани “Каттамачит” МФЙда рўйхатда турувчи Я.Д. ҳамда 1992 йил Кармана туманида туғилган, айни пайтда тумандаги “Каттамачит” МФЙда яшовчи У.Д. ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланди.

“Эпидемиологик вазият ҳукм сураётган синовли кунларда айрим шахслар томонидан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар оилаларнинг иқтисодий турмушига жиддий хавф солмоқда.

Айниқса, карантин даврида олис ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг рўзғорига оз бўлса-да енгиллик улашаётган чорва молларининг йўқолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юқоридаги қоидабузарликда иштирок этган шахсларнинг бошқа туманларда ҳам содир этилаётган ўғирликларда алоқадорлиги гумон қилиниб, ҳозирда тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда”, - дейилади маълумотда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 21 млн сўмлик қўйларни ўғирлаб кетган шахслар фош этилди