21:05 / 06.06.2020
1 945

Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалди

Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалди
Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1395 нафарга етиб, даволанаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3268 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 17 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4064 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизнинг етти ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалди