00:20 / 07.06.2020
2 474

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4100га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 30 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 87та янги ҳолат қайд этилди, 1 киши вафот этди, Тошкентда 21 бемор соғайди, шу вақтгача тузалганлар сони 3268 нафарга етди.
Шифохоналарда 809 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4100га яқинлашди