13:25 / 19.06.2020
908

Навоийда маҳкумларнинг жазоси енгиллаштирилди

Навоийда маҳкумларнинг жазоси енгиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасида инсонпарварлик принципи ўз аксини топган бўлиб, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Судлар биринчи навбатда халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш учун қонунчилигимизда белгилаб қўйилган инсонпарварлик приципига таянмоқда. 2020 йил 11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципи қўлланди.

Навбаҳор туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳида ҳисобда туриб, суд ҳукми билан тайинланган жазоларни ўтаб турган, ўз қилмишини англаб етган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган бир нафар маҳкум, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаби асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, шунингдек, икки нафар маҳкумга тайинланган жазоларнинг ўталмаган қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) талаби асосида енгилроғига алмаштирилди.

Жумладан, Навбаҳорлик З.У. ва А.К.лар муқаддам гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликлари учун,
суднинг 2019 йил 14 январдаги ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 4 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланган, улар ички ишлар идораларида ҳисобда туриб, белгиланган таъқиқ ва чекловларга риоя этган ҳолда жазони ўтаб келганлар.

З.У. ва А.К.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 74-моддасининг “б” бандига мувофиқ, тайинланган жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтаганлиги, маҳалладан тақдим қилинган ижобий тавсифнома ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги инобатга олиниб, З.У. ва А.К.ларга тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддати, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, жазо енгиллаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)