18:11 / 26.06.2020
2 687

Тошкентда 627 килограмм наркотик моддалар йўқ қилинди (фото)

Тошкентда 627 килограмм наркотик моддалар йўқ қилинди (фото)
Давлат хавфсизлик хизмати “26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш” куни муносабати билан ҳамда Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси Раиси томонидан тасдиқланган “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича навбатдаги тадбирни ўтказди.

Бугун 626 кг 981 гр. гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 4 кг 96 гр. героин, 127 кг 154 гр. опий, 25 кг 426 гр. гашиш, 266 кг 35 гр. марихуана, 105 кг 511 гр. кўкнор, 97 кг 209 гр. каннабис, 1 кг 543 гр. синтетик наркотик воситалари ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Республикамизда қўлланиб келинаётган тажрибага таянган ҳолда, суд идораларида ашёвий далил сифатида ўтган наркотик воситалар, ҳукм кучга киргандан сўнг, республикамизнинг ваколатли идоралари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида, махсус печларда ёқиш йўли билан йўқ қилинади.

Гиёҳванд моддалар савдоси дунё ҳамжамияти олдида турган глобал муаммолардан бири саналади.
Марказий Осиё минтақасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши кўрсаткичлари бевосита Афғонистонда наркотиклар етиштириш ҳажмининг камаймаётганлиги билан боғлиқ.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби афғон гиёҳванд моддаларини «шимолий йўналиш» бўйича олиб чиқиш транзит йўлида жойлашганлиги боис, мамлакатимизда мусодара қилинаётган гиёҳванд моддалар бевосита Афғонистондан, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон орқали контрабанда йўли билан олиб кирилмоқда.

Хусусан, 2019 йилда ДХХ идоралари томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 330 дан ортиқ жиноят аниқланиб, 377 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган қарийб 336 минг дона “Трамадол” таблеткаси ҳамда 40 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи, психотроп ва психофаол дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 627 килограмм наркотик моддалар йўқ қилинди (фото)