00:24 / 28.06.2020
2 180

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 131 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун кун давомида 255та янги ҳолат аниқланди ва 202 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 5240 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2422 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700га яқинлашди